O'zbek Ўзбекча
Поль Погба: «Чап оёқда бундай гол киритишимни кутмагандим»
Пайшанба, 21 Январ
3442

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба Премьер-лига 18-тури доирасидаги «Фулҳэм»га (2:1) қарши учрашувда жамоасига ғалаба келтириб, ўйиндан кейин таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Бугун ҳам оғир учрашувни ўтказдик. «Фулҳэм» осон таслим бўладиган рақиб эмас, босим ўтказиб, ҳимояда ҳам жуда тартибли ўйин намойиш этади. Ўйиндаги уч очко бизга жуда зарур эди ва уни қўлга киритдик. Чинданам голим чиройли чиқди. Чап оёқда бундай гол киритишимни кутмагандим. Таваккал қилмасанг, нимага қодирлигингни билмайсан. Энг асосийси – чиройли гол эвазига ажойиб ғалабага эришдик.

Ғолиб бўлишни яхши кўраман. Ғалабага эришганимизда бахтиёрман, мағлубиятга учраганимизда жаҳлим чиқади. Табиатим шунақа», - дейди Погба BT Sport билан суҳбатда.

Маълумот учун, «МЮ» АПЛ 19-туридан кейин 40 очко жамғарган ҳолда 1-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар