O'zbek Ўзбекча
Пирло: «Натижалар гапиради. «Интер»га ютқазган жамоа эмаслигимизни исботламоқчи эдик»
Пайшанба, 21 Январ
2020

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло Италия Суперкубоги доирасида «Наполи» (2:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Хурсандман. Мураббий сифатида илк кубокни қўлга киритиш футболчиликдаги биринчи соврин билан тенг эмас. Ажойиб жамоани бошқараман ва ажойиб клубда ишлайман. Ўзгача ҳиссиётлар.

Ғалаба қозониш муҳим эди ва биз каби эҳтирос билан ўйнаганингизда, омад ҳам келади. «Интер»га ютқазган жамоа эмаслигимизни исботламоқчи эдик. 

Гаттузонинг мағлубиятидан хафа бўлдим, ўзим учун эса хурсандман. У билан турли ҳазиллар орқали финалга катта эътибор қаратдик.

«Интер» билан баҳсдан сўнг бизни жуда кўп танқид қилишди. Одамларни мақташ ёки матбуотда оёқ ости қилиш осон. Бунга ўрганиб қолганман. Фаолиятим давомида яхши ва ёмон кунларни бошдан кечирдим. Ортимда катта клуб турганини биламан. Агар йўқ жойдан пайдо бўлиб, «Ювентус» мураббийига айлансангиз, танқидлар бўлиши муқаррар. Мен ва жамоам учун натижалар гапиради», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради RAI Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар