O'zbek Ўзбекча
«Пахтакор» Дубайга жўнаб кетди. Сергеев ва Машарипов таркибда йўқ
Пайшанба, 21 Январ
7261

«Пахтакор» жамоаси янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун БААнинг Дубай амирлигига йўл олди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

«21 январдан 5 февралга қадар БААнинг Дубай амирлигида йиғин ўтказиш режалаштирилган. Йиғин давомида учта назорат баҳси ташкил этилади. Ўйинлар Россиянинг номдор клублари «Зенит» ва «Спартак», шунингдек, Латвиянинг «Рига» жамоасига қарши ўтказилади. Беллашувлар мос равишда 24 ва 30 январь, 3 февраль кунлари бўлиб ўтади. «Зенит» билан баҳс «Над Ал-Шеба», кейинги икки учрашув эса «Жебел Али» мажмуаси майдонида ўтказилади», - дейилади хабарда.

Мураббийлар штабига узоқ йиллардан бери юртимизда ишлаб келаётган Мирко Еличич келиб қўшилган. У фаолиятини «Пахтакор»да давом эттирадиган бўлди.

Эътиборлиси, Дубайга йўл олган таркибдан жамоанинг ҳужумкор футболчилари – Жалолиддин Машарипов ва Игорь Сергеев жой олмаган. Икки футболчи ҳам тез орада орада легионерга айланиши кутилмоқда.

Дубайдаги ўқув-машғулот йиғинига йўл олган таркиб:

Дарвозабонлар: Элдор Суюнов, Санжар Қувватов, Азиз Исоқов.

Ҳимоячилар: Шерзод Аъзамов, Ҳожиакбар Алижонов, Фарруҳ Сайфиев, Акрам Комилов, Анзур Исмоилов, Марлен Чобанов, Шаҳзод Азмиддинов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Егор Кримец.

Яримҳимоячилар: Одил Ҳамробеков, Владимир Козак, Сардор Собирхўжаев, Драган Черан, Аброр Исмоилов, Асад Собиржонов, Диёр Холматов, Ҳожимат Эркинов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Руслан Розиев, Шерзод Темиров.

Ҳужумчилар: Эрен Дердийўқ, Пўлатхўжа Холдорхонов, Улуғбек Ҳошимов.

Бош мураббий - Питер Хюистра.
Мураббийлар - Гоча Ткебучава,  Ласло Ямбор, Мирко Еличич, Анвар Рашидов.
Техник директор - Собир Ходиев.
Спорт директори - Жаъфар Ирисметов.
Шифокор - Умид Баҳромов.
Массажчилар - Шавкат Ерёмин, Виталий Сизов.
Тасвирчи - Ҳожиакбар Шарапов.
Илмий ходимлар - Юрий Сиянов, Сергей Малаштан.
Маъмурлар - Достон Толибжонов, Шоюнус Шоқодиров.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар