O'zbek Ўзбекча
Лэмпард истеъфога чиқарилган тақдирда икки мураббий «Челси»га келишга тайёр
Пайшанба, 21 Январ
12210

«Челси» клуби натижалари яқин турларда яхшиланмаса клуб бош мураббийи Фрэнк Лэмпард истеъфога чиқарилиши мумкин, дея хабар бермоқда Sky Sports.

Манбанинг ёзишича, Лондон жамоаси Англия Премьер-лигасидаги сўнгги 8 ўйинда бор йўғи 2та ғалабага эришиб, 5та мағлубият ва битта дуранг қайд этгани клуб раҳбариятининг бош мураббий Лмэпардга нисбатан ишончини тобора сўндирмоқда. Клуб раҳбарияти ёзда трансферларга катта харажат қилингани учун жамоанинг чемпионлик учун курашишини кутмоқда. 

Қайд этилишича, Лэмпард истеъфога чиқарилган тақдирда италиялик мураббий Массимилиано Аллегри ва германиялик мутахассис Томас Тухель «Челси»да иш бошлашга тайёрлигини маълум қилган. 

Маълумот учун, «Челси» АПЛ 19-туридан кейин турнир жадвалида 29 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тухель декабрь ойида «ПСЖ»дан истеъфога чиқарилган бўлса, Аллегри 2019 йилда «Ювентус»ни тарк этган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар