O'zbek Ўзбекча
«Кристал Пэлас» ўз сафига франциялик ҳужумчини қўшиб олди
Пайшанба, 21 Январ
2737

«Кристал Пэлас» клуби расмий сайти «Майнц» форварди Жан-Филипп Матета трансферини эълон қилди.

23 ёшли франциялик форвард Лондон клубига 1,5 йиллик ижара асосида ўтди. Келишувда сотиб олиш ҳуқуқи қайд қилинган.

Матета 2018 йилда «Майнц» сафига келиб қўшилганди. Унгача эса Франциянинг «Шатор», «Лион» ва «Гавр» клубларида тўп сурган. 

Маълумот учун, Жан-Филипп Бундеслига жорий мавсумида 15 ўйинда майдонга тушиб, 7та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар