O'zbek Ўзбекча
Испания Кубоги. «Реал» кутилмаганда 3-дивизион жамоасига ютқазиб, 1/16 финалдаёқ турнир билан хайрлашди
Пайшанба, 21 Январ
9348

Испания Кубогининг 1/16 финалида «Реал» сафарда 3-дивизион вакили «Алькояно»га аламли тарзда ютқазди. 

Милитаонинг 45-дақиқада киритган тўпига Солбес 80-дақиқада жавоб берди. Қўшимча бўлимларнинг иккинчисида 10 киши бўлиб қолган «Алькояно» ирода кўрсатиб, 115-дақиқада ғалаба голини урди ва кейинги босқичга йўл олди.

Испания Кубоги, 1/16 финал

Алькояно — Реал 2:1
20 январь, «Эль Коллао»
Голлар: Солбес (80), Касанова (115) — Милитао (45). 
Алькояно – Фигерас, Хуанан, Карбонел (Молто, 60), Анхель Лопес, Рубио (Лопес, 72), Феррис, Рал, Ньигес (Диаките, 78), Санчес (Серда, 60), Мурад (Антон, 105), Мехия (Солбес, 60). 
Реал – Лунин, Марсело, Одриосола (Азар, 98), Виктор Чуст, Милитао, Иско (Кроос, 98), Каземиро, Васкес, Вальверде, Винисиус (Асенсио, 90), Мариано (Бензема, 67).
Огоҳлантиришлар: Санчес (32), Хуанан (34), Мариано (58), Одриосола (78), Феррис (90), Лопес (103), Лунин (116).
Четлатиш: Лопес (110).

Ўхшаш янгиликлар