O'zbek Ўзбекча
Гвардиола: «Яна топ-жамоа билан яхши ўйнадик. Уларнинг натижаларига қаранг!»
Пайшанба, 21 Январ
3671

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛнинг 1-тури доирасида «Астон Вилла»га (2:0) қарши қолдирилган ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Яна топ-жамоага қарши жуда яхши ўйнадик. «Вилла» хавфли, шунчаки уларнинг ушбу мавсумдаги натижаларига қаранг! Муҳим ғалаба.

Энг қийини гол уриш эди. Иккинчи бўлимда янада тажовузкор ўйнадик. 

VAR бор, шундай эмасми? Ҳакамлар ҳаммасини таҳлил қилишганига шубҳа қилмайман. 

Ушбу мавсумда Премьер-лигада кетма-кет 5-6 баҳсда биздан бошқа ҳеч ким ғалаба қозона олмади, аммо бу – фақат биринчи давра. Олдинда кўплаб ўйинлар бор», – дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради ВТ Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар