Англия Премьер-лигасининг 1-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинда «Манчестер Сити» ўз майдонида «Астон Вилла»ни қабул қилиб, Бернарду Силва ва Илкай Гундўғаннинг голлари эвазига 3 очкони қўлга киритди.
«Манчестер Сити» очколарини 38тага етказиб, 1-ўринга чиқиб олди. «Астон Вилла» 26 очко билан 11-поғонада қолди.
АПЛ, 1-тур
Манчестер Сити — Астон Вилла 2:0
20 январь, «Этиҳад»
Голлар: Силва (79), Гундўған (90, пенальти).
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер (Зинченко, 28), Канселу, Диаш, Стоунз, Фоден, де Брюйне (Жезус, 59), Силва, Гундўған, Стерлинг (Маҳрез, 72), Родри.
Астон Вилла – Мартинес, Мингз, Конса, Таргетт (Тэйлор, 75), Кэш, Баркли (Рэмзи, 68), Дуглас Луис, Грилиш, Макгинн, Траоре (Ал-Ғозий, 68), Уоткинс.
Огоҳлантиришлар: Макгинн (67), Тэйлор (86).