O'zbek Ўзбекча
Ҳалк – мухлислар талқинига кўра РПЛ тарихидаги энг яхши легионер
Пайшанба, 21 Январ
2903

«Зенит»нинг собиқ вингери Ҳалк мухлислар талқинига кўра Россия Премьер-лигаси тарихидаги энг яхши легионер деб топилди. 

Бразилиялик футболчи овоз бериш натижалари бўйича финалда ЦСКА хавбеки Никола Влашични ортда қолдирди. Шунингдек, яримҳимоячи аввалги босқичларда Стипе Плетикоса («Спартак» собиқ дарвозабони), Николас Ломбертс («Зенит» собиқ ҳимоячиси), Аксел Витцел («Зенит» собиқ яримҳимоячиси) ва Вагнер Лавдан (ЦСКА собиқ форварди) устун келди. 

Ҳалк «Зенит»да 2012 йилдан 2016 йилгача ўйнаган ҳамда Россия чемпионати, Кубоги ва Суперкубогида ғалаба қозонган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар