O'zbek Ўзбекча
Александр Кокорин А Серия клубига ўтаётганини тасдиқлади
Пайшанба, 21 Январ
6316

Москванинг «Спартак» клуби ҳужумчиси Александр Кокорин «Фиорентина» клубига ўтаётганини тасдиқлади.

«Ҳа, деярли «Фиорентина» ўйинчисига айландим. Фақат айрим ишларни расмийлаштириш қолди. Ҳозирги пайтда энг асосийси тиббий тестларнинг жавобидир. Шундан кейин шартномани имзолаймиз», - дейди Кокорин.

Аввалроқ, «Спартак» ва «Фиорентина» Кокорин трансфери масаласида келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди. Трансфер суммаси 5 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда. Россиялик ҳужумчининг йиллик маоши 1,7 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Кокорин ёзги трансфер ойнасида «Спартак»ка ўтганди. 29 ёшли форвард жорий мавсумда Россия Премьер-лигасида 8 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар