O'zbek Ўзбекча
Тони Кроос: «Лопетегининг «Реал»дан истеъфога чиқарилгани менга қаттиқ таъсир қилган»
Чоршанба, 20 Январ
6391

«Реал» яримҳимоячиси Тони Кроос Холен Лопетегининг Мадрид клубидан истеъфога чиқарилгани унга жиддий таъсир қилганини айтиб ўтди.

«Лопетегининг истеъфоси менга қаттиқ таъсир қилган. Чунки у юқори савияли мураббий ва ажойиб инсон. «Реал»даги фаолияти давомида шунчаки омади юришмади. У «Севилья» билан Европа лигасини қўлга киритганида Хулен учун жуда хурсанд бўлгандим. У совринга муносиб эди», - дейди Кроос AS билан суҳбатда. 

Эслатиб ўтамиз, Лопетеги 2018 йилнинг ёзида «Реал» бош мураббий этиб тайинланиб, октябрь ойида истеъфога чиқарилганди. Мураббий қўл остида жамоа 14 ўйинда майдонга тушиб, 6 ўйинда мағлубиятга учраган. Лопетеги 2019 йилнинг июнь ойидан буён «Севилья»ни бошқармоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар