O'zbek Ўзбекча
Сергей Юран Остон Ўрунов ҳақидаги гаплари учун РФИ томонидан жаримага тортилди
Чоршанба, 20 Январ
15337

Россия футбол иттифоқи этика қўмитаси «СКА-Хабаровск» бош мураббийи Сергей Юранни «Спартак» яримҳимоячиси Остон Ўрунов ҳақидаги гаплари учун жаримага тортди.

«Чемпионат.com» манбасининг ёзишича, Юран ўзбекистонлик футболчининг ёши кичрайтирилгани ҳақидаги асоссиз гаплари учун 250 минг рубл миқдорида жаримага тортилган. 

Аввалроқ, Юран «Матч Премьер» эфирида ўзбекистонлик футболчининг ёши кичрайтирилгани, у аслида 4-5 ёш катта бўлиши мумкинлигини айтганди.

«Бу бир нотаниш одамнинг гапи эмас. Ўзбекистонда танишларим, мураббийлар бор. Биз гаплашиб турамиз. Улар, эҳтимол, кўпроқ нарсани билишади. Шу билан бирга таъкидлашим керакки, мен аниқ бир рақам келтирмадим – у 5 ёки 10 ёш катта. Футбол оламида шундай гаплар бор. Аммо 100 фоиз дея олмайман», - деганди Юран.

Расмий маълумотларга кўра, Остон Ўрунов 2000 йилнинг 19 декабрь куни туғилган. 20 ёшли футболчи «Спартак»ка ўтгунга қадар Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар, миллий жамоалари ҳамда «Навбаҳор», «Локомотив» ва «Уфа» клубларида тўп сурган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар