O'zbek Ўзбекча
Равшан Эрматов Наманган вилояти ҳокими билан учрашди
Чоршанба, 20 Январ
3294

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи-вице президенти Равшан Эрматов, МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов, шунингдек, бир қатор мутасадди ва мутахассислар Наманган вилоятига ташриф буюришди, дея хабар бермоқда ташкилот расмий сайти.

«Сафар давомида ҳудудларда футбол билан мунтазам шуғулланиш, соғлом турмуш тарзи ҳамда спортни аҳоли ўртасида кенг татбиқ этиш ҳамда футбол оммавийлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

Мутахассислар Наманган шаҳри, Тўрақўрғон, Чуст, Поп, Косонсой, Уйчи ва бошқа туманларда спортга ва хусусан, футболга яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Ёш футбол тарбияланувчиларининг машғулот жараёнини кузатиш баробарида, жойларда болалар-ўсмирлар футболига бўлган эътибор ҳамда имкониятлар кўздан кечиришди. Инфратузилманинг талаб даражасига мос келиши борасида таклифлар билдирилди. 

Равшан Эрматов Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Aбдураззоқовга вилоятда футболни ривожлантиришда амалга ошираётган ишлари учун ЎФAнинг ташаккурномаси ва эсдалик совғаларини топширди.

Шунингдек, вилоят футбол ассоциацияси моддий техник базасини яхшилаш ва унинг фаолиятини ОAВда кенг ёритилишини таъминлаш мақсадида, ЎФA томонидан техник жиҳозлар ва зарур ўқув қўлланмалар тақдим этилди», - дейилади хабарда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар