O'zbek Ўзбекча
Пирло Суперкубокдан олдин: «Бу мен ва Гаттузо ўртасидаги беллашув эмас, «Ювентус» – «Наполи» тўқнашуви»
Чоршанба, 20 Январ
3129

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло Италия Суперкубоги доирасида «Наполи»га қарши ўйиндан нималар кутаётгани ҳақида гапирди.

«Наполи» – кучли жамоа. Машғулотларда турли вариантларни синаб кўрдик. Умид қиламанки, ўйинда уларни амалга оширамиз. 

Ушбу финал – тикланиш учун энг яхши вақт. Ишончли ўйнаб, Суперкубокда ғолиб чиқмоқчимиз. Муваффақият қозонишимизга ишонаман. 

Бу мен ва Гаттузо ўртасидаги беллашув эмас, балки «Ювентус» – «Наполи» тўқнашуви», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Ди Марцио сайти.

«Ювентус» – «Наполи» ўйини бугун, 20 январь куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар