O'zbek Ўзбекча
Марлен Чобанов «Пахтакор» футболчисига айланди
Чоршанба, 20 Январ
11662

«Пахтакор» клуби тарбияланувчиси саналган ҳимоячи Марлен Чобанов «шерлар» сафини тўлдирди, дея ёзмоқда клуб расмий сайти.

«20 ёшга тўлган ҳимоячи «Пахтакор» футбол мактаби тарбияланувчиси саналади. Кейинчалик Украина клубларида футбол билан шуғулланишни давом эттирган Марлен 2017 йилдан бошлаб Киевнинг «Оболонь» жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Ўтган йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб машғулотларда иштирок этган Чобанов билан икки йиллик келишувга эришилди. У жамоамизга эркин агент сифатида келиб қўшилди», - дейилади хабарда. 

Маълумот учун, Чобанов сўнгги мавсумни Украина 2-лигасида «Оболонь-2» жамоасида тўп сурган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар