«Барселона» собиқ бош мураббийи Энрике Сетьен Каталония клуби унга ҳалигача товон пулини тўламагани ҳақида гапирди.
«Барселона» ҳалигача менга товон пулини тўлаб бергани йўқ, кутяпмиз», - дея Сетьеннинг сўзларини келтирмоқда AS.
Аввалроқ, Сетьеннинг адвокатлари «Барселона» клубидан амалдаги шартнома бекор қилиниб, мураббий истеъфога чиқарилгани учун 4 миллион евро товон пули талаб қилаётаганди.
Маълумот учун, Сетьен 2020 йилнинг 13 январь куни Эрнесто Вальверде ўрнига «Барселона» бош мураббийига айланган, Чемпионлар лигасида «Бавария»га учралган 2:8 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин эса истеъфога чиқарилганди.