O'zbek Ўзбекча
Италия Кубоги. «Рома» ўз майдонида 120 дақиқа давом этган баҳсда «Специя»га ютқазиб, турнирдан чиқиб кетди
Чоршанба, 20 Январ
2571

Италия Кубогининг 1/8 финалида  «Рома» ўз майдонида «Специя»ни қабул қилиб, асосий вақтда икки тўп фарқини йўққа чиқариб ирода кўрсатди. Аммо қўшимча бўлимларда 9 киши бўлиб қолган римликлар 107 ва 119-дақиқада ўтказиб юборилган голлар туфайли мусобақа билан хайрлашишди. 

«Специя» чоракфиналда «Наполи» синовидан ўтади. 

Италия Кубоги, 1/8 финал 

Рома — Специя 2:4
19 январь, «Олимпико»
Голлар: Пеллегрини (43, пенальти), Мхитарян (73) — Галабинов (6, пенальти), Сапонара (15, 119), Верде (107).
Рома – Лопес, Спинаццола (Карсдорп, 69), Кумбула, Манчини, Бруно Перес, Вильяр (Верету, 69), Кристанте (Фузато, 95), Мхитарян (Карлес Перес, 85), Пеллегрини, Педро (Рожер, 95), Майораль (Жеко, 90). 
Специя – Крапикас, Эрлич, Исмайли, Виньяли, Рамос (Делль`Орко, 68), Лео Сена (Риччи, 68), Дейола (Акампора, 80), Сапонара, Мажоре, Агудело (Верде, 59), Галабинов (Пикколи, 68).
Четлатишлар: Манчини (92), Лопес (92).

Ўхшаш янгиликлар