O'zbek Ўзбекча
Гаттузо: «Нима бўлишидан қатъи назар Пирло билан дўст бўлиб қоламиз»
Чоршанба, 20 Январ
3348

«Наполи» бош мураббийи Женнаро Гаттузо Италия Суперкубоги доирасида «Ювентус»га қарши ўйин олдидан туринликлар устози Андреа Пирло билан дўстлиги ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, Гаттузо ва Пирло узоқ йиллар давомида «Милан»да ҳамда Италия миллий жамоасида бирга ўйнашган.

«Биз 15-16 ёшдан бирга шуғулландик, жаҳон чемпионатида ғолиб чиқдик. Қўлимиздан келган барча совринни ютдик. Пирло фаолиятимда жуда муҳим роль ўйнади. Унга ҳужумкор яримҳимоячи сифатида ўйнаганида ҳам, плеймейкер вазифасини бажарганда ҳам ёрдам бердим.

Биз дўстмиз. Майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам яхши вақт ўтказдик. Финалда эса кучлилар ғалаба қозонишига йўл қўйинг. Нима бўлишидан қатъи назар, финал ҳуштагидан кейин ҳам ажойиб дўстлар бўлиб қоламиз.

Пирло ўз китобида мен билан қандай ўйнагани ҳақида ёзган. Менимча, унга отасидан ҳам кўпроқ фойда келтирдим. У билан ўйинлардан кейин ҳам тез-тез гаплашардик ва баъзан бундан зерикиб кетардик. Аммо энди у банд.

Пирло билан футбол ҳақидаги ғояларимиз ўхшаш. Иккаламиз ҳам янгиликлар қидиришни яхши кўрамиз, чунки кўп йиллар давомида испан жамоаларига қарши ўйнаганмиз», – дея Гаттузонинг сўзларини келтиради Football Italia.

«Ювентус» – «Наполи» ўйини бугун, 20 январь куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар