O'zbek Ўзбекча
«Динамо»ни 17 нафар футболчи тарк этган
Чоршанба, 20 Январ
7022

2020 йилги мавсумдан кейин «Динамо» жамоаси билан шартномаси якунига етган бир қатор футболчилар клубни тарк этиб, бошқа жамоаларга ўтишди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

«Жумладан, дарвозабонлар – Шохруҳжон Раимов, Эркин Жабборов, ҳимоячилар – Ҳакимхон Аъламхонов, Аваз Агалиев, Искандар Сиддиқжонов, яримҳимоячилар – Дамир Темиров, Бобур Қосимов, Фарҳод Намозов, Шарофиддин Шобиров, Элдор Бойматов, ҳужумчилар – Амиржон Сафаров, Андрей Сидоров, Азамат Алланиёзов клуб билан хайрлашишди. 

Шунингдек, 2020 йилда «Динамо» сафида ижара асосида тўп сурган Жаҳонгир Аҳмадов, Суҳроб Нуруллоев, Шаҳбоз Нуриддинов ва Ойбек Нурматов ҳам ўз клублари сафига қайтишган. 

«Динамо» жамоаси клубни тарк этган барча футболчиларга, шу жумладан Самарқанддаги кўп йиллик фаолиятидан кейин бошқа жамоага ўтишга қарор қилган клуб тарбияланувчиларига ҳам ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади»,  - дейилади хабарда.

Маълумот учун, «Динамо» клуби бош мураббийлигини Сергей Лушчан тарк этгач, қарийб уч ойдан кейин, ўтган ҳафтада бош мураббий сифатида Ҳаким Фузайлов таништирилди. Тожикистонлик мураббий жамоа билан Про лига янги мавсумига Самарқандда йиғин бошлаган.

Аввалроқ, «Динамо»ни тарк этган Ҳакимхон Аъламхонов, Бобур Қосимов, Амиржон Сафаров «Бухоро»га ўтгани, Элдор Бойматов «Андижон», Ойбек Нурматов «Сўғдиёна», Андрей Сидоров эса «Қўқон-1912» сафида машғулотларда иштирок этаётгани хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар