O'zbek Ўзбекча
«Арсенал» ҳимоячиси билан шартномани бекор қилди
Чоршанба, 20 Январ
4946

Англия Премьер-лигаси расмий сайти «Арсенал» клуби ҳимоячи Сократис Папастатопулос билан амалдаги шартномасини бекор қилганини эълон қилди.

Грециялик 32 ёшли футболчининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар имзоланган бўлса-да, томонлар келишувни муддатдан аввал бекор қилишга қарор қилган. Сократис жорий мавсумда «Арсенал» сафида АПЛда майдонга тушмаган. 

Аввалроқ, Греция миллий жамоаси аъзосига «Женоа», «Бетис» ва «Севилья» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар