O'zbek Ўзбекча
А Серия. «Аталанта» қаторасига иккинчи ўйинда очко йўқотиб, 3-ўринга чиқиб олиш имкониятидан фойдалана олмади
Чоршанба, 20 Январ
3950

Италия чемпионати 10-турининг қолдирилган ўйинида «Аталанта» сафарда «Удинезе» билан дуранг ўйнади. Перейранинг тезкор голига Муриэль жавоб берди. 

Кетма-кет иккинчи баҳсда дуранг ўйнаган «Аталанта» 33 очко билан 6-ўринда қолди. Агар Бергамо клуби ғалаба қозонганида 3-ўринга кўтарилиб оларди. «Удинезе» эса 17 очко билан 15-поғонага жойлашган.

А Серия, 10-тур
Удинезе — Аталанта 1:1
20январь, «Фриули»
Голлар: Перейра (1) — Муриэль (44).
Удинезе – Муссо, Зегелар, Самир, Бонифаци, Ларсен (Молина, 88), де Пауль, Мандрагора (Уолас 57, Деулофеу 72), Перейра, Арслан (де Майо, 88), Родриго Бекао, Лазанья. 
Аталанта – Голлини, Мэле, Паломино, Ромеро, Ҳатебур (Гозенс, 59), Миранчук (Иличич, 58), де Рон, Малиновский (Фройлер, 81), Пессина, Толои, Муриэль (Сапата, 58).

Ўхшаш янгиликлар