O'zbek Ўзбекча
Манджукич «Милан» футболчисига айланди
Сешанба, 19 Январ
4688

«Милан» клуби хорватиялик ҳужумчи Марио Манджукич билан келишувга эришилганини эълон қилди.

Клублар расмий сайти хабарига кўра, томонлар келишувни яна бир йилга узайтириш мумкинлиги шарти билан мавсум якунига қадар шартнома имзолаган. 34 ёшли ҳужумчи миланликлар сафида 9-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

Маълумот учун, Манджукич бунгача «Бавария», «Атлетико» ва «Ювентус» клубларида ҳам тўп сурганди. Хорватиялик форварднинг сўнгги жамоаси Қатарнинг «Дуҳайл» клуби бўлиб, у 2020 йилнинг июль ойида жамоани тарк этиб эркин агентга айланганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар