O'zbek Ўзбекча
Лэмпард: «Челси»да ўйин тақдирини бир ўзи ҳал эта оладиган Азар ёки Костадек футболчи йўқ»
Сешанба, 19 Январ
3317

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард жамоанинг бу йилги таркиби ҳақида фикр билдирди.

«Мавсум бошида кўпчилик бизни бош соврин учун асосий даъвогарлар қаторига қўшганди. Аммо жамоамиз анча ёш, айниқса ҳужум чизиғи. Ҳужумкор чизиғимизда аввал «Челси»да бўлган – голлари ва узатмалари билан зарур бўлганда ўйин тақдирини бир ўзи ҳал қила оладиган ўйинчилар йўқ. Бизда жамоа самарадорлигининг ярмини ўз номига ёздирган Азар ёки 30талаб гол урадиган Диего Коста йўқ. Биз қўл остимиздаги футболчиларни янада ўсишига эришиб, уларга ишонишда давом этамиз», - дея Лэмпарднинг сўзларини келтирмоқда Goal.com.

Маълумот учун, «Челси» АПЛ 18-туридан кейин 29 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар