O'zbek Ўзбекча
Элдор Шомуродов: «Фақатгина Торрес ва Дрогбадан дастхат сўраган бўлардим»
Сешанба, 19 Январ
9899

«Женоа» форварди Элдор Шомуродов клубнинг ютуб-канали учун берган интервьюсида болаликдаги кумирлари ҳамда жамоанинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

«Болаликдаги кумирларим Фернандо Торрес ва Дидье Дрогба бўлган. Шу боис қайсидир футболчи билан учрашиб дастхат сўраш имконияти бўлса, фақат улар билан учрашиб дастхат олишни хоҳлардим.

«Женоа» таркибидаги энг яхши футболчи сифатида кимнидир кўрсата олмайман. Чунки биз жамоавий ўйин кўрсатаётганимизда кучлимиз. Кимнингдир ўйинига ишонсак, ҳаракатларимиз ўхшамаслиги мумкин. Шундай экан, бутун жамоани кўрсатган бўлардим. Чунки жамоамизда фақат топ-даражадаги ўйинчилар тўп суришмоқда», - дейди ўзбекистонлик ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, Football Italia нашри «Ювентус» клуби ўзбекистонлик 25 ёшли футболчининг трансфери борасида генуяликлар билан музокарага киришгани ҳақида хабар берганди.

Маълумот учун, Шомуродов бу мавсумда А Серияда 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 1та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар