O'zbek Ўзбекча
«Бунёдкор» ўртоқлик ўйинида «Қўқон-1912» билан дуранг қайд этди. Омонов, Рашидов, Томива «қалдирғочлар» сафида
Сешанба, 19 Январ
5816

Суперлига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Бунёдкор» ва «Қўқон-1912» жамоалари Тошкентда ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди.

Шу куни тошкентликлар сафида «Сўғдиёна»дан Санжар Рашидов, «Сурхон»дан Асилбек Омонов ва «Қизилқум»дан келган африкалик легионер Иброҳим Томива майдонга тушган бўлса, «Қўқон-1912» таркибида «Машъал»дан Мўмин Мелиев, «Динамо»дан Андрей Сидоров, «Турон» ҳимоячиси Шохруҳ Холматов тўп сурди.

Учрашувда Абдураҳмонов ҳисобни очган бўлса, Томива фарқни иккитага етказди. 77 ва 85-дақиқаларда эса қўқонликларнинг янги футболчилар Холматов ва Сидоров голи билан ўйинни дуранг натижа билан якунланишини таъминлади – 2:2.

Яна бир эътиборли жиҳати «Бунёдкор» академияси майдонида кечган баҳсда VAR тизими тест режимда синовдан ўтказилди.

Ўртоқлик учрашуви. Тошкент
«БУНЁДКОР» - «ҚЎҚОН-1912» - 2:2
Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров (Қарши)
Голлар: Одилжон Абдураҳмонов, 41 - 1:0. Иброҳим Томива, 70 - 2:0. Шоҳруҳ Холматов, 77 - 2:1. Андрей Сидоров, 85 пенальтидан - 2:2.
«Қўқон-1912»: Э. Аҳмадов, О. Рустамов, Б. Акбаров, М. Холмуҳаммедов, А. Мерзляков, Ф. Бекмуродов, И. Маликжонов, С. Азимов, М. Ҳасанов, С. Синдаров, М. Мелиев.
Захира: Х. Хўжаев, Ш. Холматов, Ж. Гусейнов, А. Маматхўжаев, А. Исроилов, С. Етовқўзиев, М. Норматов, Р. Абдуҳамидов, Ш. Норбеков, А. Сидоров, Д. Дурдиев. 
«Бунёдкор»: Асилбек Омонов, Улуғбек Абдуллаев, Абдулла Абдуллаев, Хуршид Убайдуллаев, Суннатилла Абдуллажонов, Лутфулла Тўраев, Хуршид Ғиёсов, Санжар Рашидов, Одилжон Абдураҳмонов, Нурилло Тўхтасинов, Миржаҳон Мираҳмадов.
2-бўлимдаги таркиб: Равшан Ягудин, Улуғбек Абдуллаев, Абдулла Абдуллаев, Хуршид Убайдуллаев, Суннатилла Абдуллажонов, Лутфулла Тўраев, Хуршид Ғиёсов, Санжар Рашидов, Одилжон Абдураҳмонов, Фаррух Икромов, Иброҳим Томива.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар