O'zbek Ўзбекча
Сульшер: «Нафақат натижадан, балки ўйинимиздан ҳам қониқмадик»
Душанба, 18 Январ
4471

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛнинг 19-туридан ўрин олган «Ливерпуль» (0:0) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Агар кейинги ўйинда ғалаба қозонсак, бугунги дурангни яхши натижа деб аташ мумкин. Фойдаланилмаган вазиятларни ҳисобга олсак, биз имкониятни қўлдан бой бердик. Аммо жуда яхши жамоага қарши ўйнадик. Биринчи бўлимни жуда ёмон бошладик. Бизда хотиржамлик йўқ эди. Ўйин сўнггига келиб кучлироқ ҳаракат қилдик.

Нафақат натижадан, балки ўйинимиздан ҳам қониқмадик. Биламизки, бу йигитлар яхшироқ ҳаракат қила олишади. «Ливерпуль» икки марказий яримҳимоячисини ҳимояда ўйнатганига қарамай, ишончли ҳимояланди. Бу уларнинг юқори даражасидан даракдир», – дея норвегиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар