O'zbek Ўзбекча
Пирло: «Юве» майдонда йўқ эди. Бундан ёмонроқ ўйнаш мумкин эмас»
Душанба, 18 Январ
3524

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло А Сериянинг 18-туридан ўрин олган «Интер» (0:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Бошиданоқ ўйинга нотўғри муносабатда бўлдик. Яккакурашларда ғалаба қозонмасангиз, қийин бўлади. Жамоа шунчаки майдонда йўқ эди. «Интер»нинг ҳужумкор ўйинидан қўрқиб ҳаракат қилдик. Шу сабабли фақат ҳимояга эътибор қаратдик ва рақибга ташаббусни қўлга киритишига имкон бердик.

Бу – ёмон мағлубият. Бундан ёмонроқ ўйнай олмасдик. Энди бошимизни кўтариб, «Наполи»га қарши Италия Суперкубогига тайёргарлик кўришимиз керак. 

«Ювентус»дек клуб майдонга ишонч, мақсад, ташаббусга эришиш ва ўйинни маълум йўналишда олиб бориш истаги билан тушиши керак. Бугун жуда тортинчоқ эдик», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар