O'zbek Ўзбекча
Конте: «Интер» қон ҳидини олишни ва ўйинни ўлдиришни ўрганиши керак эди. Бунга эришдик»
Душанба, 18 Январ
2337

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте А Cериянинг 18-тури доирасида «Ювентус» (2:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Италиянинг барча клублари учун эталон бўлган «Ювентус»дек жамоани мағлуб этиш учун ажойиб ўйин намойиш этиш керак. Буни уддаладик. Йигитлар режани мукаммал бажаришди ва улар учун хурсандман. Бундай ўйинлар ўзимизга бўлган ишончни кучайтириши, тўғри йўлда эканлигимизни билдириши керак.

«Ювентус» устидан эришилган ғалаба муҳим йўналиш бўлди. 9 йил давомида А Серияда устунлик қилган клуб. Ҳали ҳам ишонаманки, «Юве» нафақат «Интер»дан, балки А Сериянинг исталган клубидан олдинда. Биз бу фарқни камайтиришга ҳаракат қиляпмиз.

Жуда муҳим қадам. Чунки биз қон ҳидини олишни ва ўйинни ўлдиришни ўрганишимиз керак эди. Бу баҳс ўтган мавсумдагисидан фарқ қилди, ўшанда «Ювентус» бизга ўйнаш имконини бермаган эди. Мураббийлик фаолиятим давомида ҳеч қачон «Юве»ни ютмагандим. Бу – ўсиш», – дея Контенинг сўзларини келтиради Football Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар