O'zbek Ўзбекча
Клопп: «Жаҳон даражасидаги футболчилардан иборат жамоага қарши ўйнайсиз ва уларнинг барча ўйинчилари ҳимояланишади»
Душанба, 18 Январ
6960

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 19-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га (0:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Агар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганимизда, ҳаммаси жойида деб айтган бўлардим. «Манчестер Юнайтед»да имкониятлар бўлганини инкор этиб бўлмайди. Рақиб яхши формада эди.

Ўйиндан олдин айтганларим – ҳақиқат. «МЮ» «учяпти», биз эса муаммоларга дуч келяпмиз. Бугун йигитлар яхши ўйин ўтказишди. Биринчи бўлимда ажойиб босим ўтказдик. Тўп билан яхши ҳаракатландик, аммо гол ура олмадик. Бу – футболдаги энг муҳим жиҳат.

Иккинчи бўлим очиқроқ ўтди. Уларда гол уриш учун икки имконият бўлди ва Алиссон яхши сейвлар бажарди. Ҳамма голлар кўришни хоҳлайди. Аммо футболчиларни гол уришга мажбур қила олмайсиз.

Биз футбол ўйнадик, рақибни жарима майдончасида қамалишга мажбур қилдик. Футболда дуч келишингиз мумкин бўлган энг ёмон ҳолат: сиз жаҳон даражасидаги футболчилардан иборат жамоага қарши ўйнайсиз ва уларнинг барча ўйинчилари ҳимояланишади. Бу қийин», – дея Клоппнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар