O'zbek Ўзбекча
Клопп: «Ливерпуль» учун бу мавсумдаги энг муҳим вазифа – Чемпионлар лигасига йўлланма олиш»
Душанба, 18 Январ
2971

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп жамоасининг бу йилги энг муҳим вазифаси ҳақида гапирди.

«Тўртликдан жой олиш учун ҳар доим курашиш кераклигини яхши биламан. 2018/2019 йилги мавсумда 2-ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигасидаги ўрнимизни кафолатлагач, Премьер-лигадаги ғолиблик ҳақида ўйлай бошлагандим. Энг муҳими – Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш ва бу қанчалик қийин эканлигини яхши тушунамиз. Бу мавсумда ҳам топ-4ликка кириш учун жуда қизғин кураш кечади. 

Ҳозирда қайси ўринда эканлигимиз мен учун энг муҳими эмас. Асосийси биз очколарни қўлга киритиб, пешқадамлар сафидамиз. Чемпионлар лигасига йўлланма берадиган ўринда эканимиз муҳимдир. Биз ҳар бир ўйинда курашяпмиз, буни «МЮ» билан ўйинда ҳам кўрсатдик», - дея Юрген Клопп сўзларини келтирмоқда клуб расмий сайти.

Маълумот учун, «Ливерпуль» 18 ўйиндан кейин 34 очко жамғариб АПЛ турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. Клуб сўнгги тўрт ўйинида 3та дуранг ва 1 марта мағлубиятга учради.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар