O'zbek Ўзбекча
Кейн: «Моуриньо ҳеч қачон ҳимояда ўйнашимиз кераклиги ҳақида гапирмаган»
Душанба, 18 Январ
2734

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн АПЛнинг 19-туридан ўрин олган «Шеффилд Юнайтед»га (3:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ажойиб ўйин намойиш этдик. Баҳсни жуда яхши бошладик, тажовузкор босим ўтказдик ва ҳисобни 2:0га етказдик. Иккинчи бўлимда рақиб гол урганида ҳам ваҳимага берилмадик. 

Моуриньо бизга ҳеч қачон ҳимояда ўйнашимиз кераклигини айтмаган. Футболчилар масъулиятни ўз зиммаларига олишлари керак эди. Буни уддаладик. Ғалаба руҳига эга эдик», – дея Кейннинг сўзларини келтиради Goal.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар