O'zbek Ўзбекча
Гвардиола: «Бир неча ҳафта аввал «Ливерпуль»дан ортда эдик. Ўйиндан ўйинга ўтиш керак»
Душанба, 18 Январ
3516

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 19-туридан ўрин олган «Кристал Пэлас» (4:0) билан ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Буларнинг барчаси футболчиларнинг савияси, фидойилиги туфайли амалга ошди. Сўнгги икки мавсумда ўз уйимизда «Кристал Пэлас»ни мағлуб эта олмагандик. Бугун ажойиб ўйин намойиш этдик. 

Чоршанба куни «Астон Вилла» билан тўқнашув бор. Ўйиндан ўйинга ўтиш керак. Бир неча ҳафта олдин «Ливерпуль»дан ортда қолаётгандик ва кейин ғалабали серия қайд этдик. Энди бир неча қадаҳ яхши вино ичаман, сўнг «Астон Вилла» ҳақида ўйлайман», – дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради ВВС.

Маълумот учун, «Манчестер Сити» очколарини 35тага етказиб, 2-ўринга чиқиб олди ва пешқадам «МЮ»дан 2 очкога ортда қолмоқда. Лекин «шаҳарликлар» захирасида бир ўйин бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар