O'zbek Ўзбекча
Ҳендерсон: «Хафамиз. Ғалаба қозониши керак бўлган жамоа биз эдик»
Душанба, 18 Январ
2344

«Ливерпуль» сардори Жордан Ҳендерсон АПЛнинг 19-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» (0:0) билан баҳсдан кейин фикрларини билдирди.

«Ўз майдонимизда 3 очко олмаганимиздан бироз хафа бўлдик. Ғалаба учун етарлича ҳаракат қилдик, айниқса, биринчи бўлимда.

Тўпни назорат қилдик, имкониятлар яратдик. Аммо рақиб дарвозасини ишғол эта олмадик. Ҳа, улар 1-2 имкониятга эга бўлишди, қарши ҳужумда хавфли эдилар. Лекин умуман олганда ушбу баҳсда ғалаба қозониши керак бўлган энг яхши жамоа биз эдик.

Ҳакам (Тирни) биринчи бўлим сўнгида Мане яккама-якка вазиятга чиқиб кетаётганда, ўйинни тўхтатиб қўйди. Ғалати қарор бўлди. Голли вазият эди.

Сўнгги бир неча ҳафта ичида ўйинимиз талаб даражасида эмас. Шунчаки тинимсиз ишлашимиз ва ўсишда давом этишимиз керак. Тўхтамаймиз», – дея Ҳендерсоннинг сўзларини келтиради ББC.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар