O'zbek Ўзбекча
«Челси» яримҳимоячиси Туркия клубига ўтди
Душанба, 18 Январ
6620

«Челси» клуби расмий сайти жамоа яримҳимоячиси Дэниел Дринкуотер ижара асосида жамоани тарк этганини маълум қилди.

30 ёшли англиялик футболчи фаолиятини Туркиянинг «Қосимпошо» клубида давом эттиради. Лондон клуби яримҳимоячини мавсум якунига қадар ижарага берган.

«Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси саналмиш Дринкуотер бунгача «Ҳаддерсфилд Таун», «Кардифф Сити», «Уотфорд», «Барнсли» ва «Лестер Сити»да тўп сурган. «Тулкилар» билан чемпион бўлган футболчи 2017 йилда «Челси»га ўтгач, жамоа захира ўриндиғида қолиб кетди. Ўтган мавсумни ижара асосида «Бёрнли» ва «Астон Вилла»да ўтказган Дринкуотер сўнгги марта 2020 йилнинг февраль ойида майдонга тушганди.

Маълумот учун, «Қосимпошо» жамоаси Туркия чемпионати 17-туридан кейин 22 очко билан турнир жадвали 15-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар