O'zbek Ўзбекча
«Челси» Эрлинг Ҳоланд учун трансфер рекордини янгилашга тайёр
Душанба, 18 Январ
11072

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

The Athletic’нинг ёзишича, норвегиялик форвард «Челси»нинг ёзги трансфер ойнасидаги мақсадига айланган. 20 ёшли тўпурарни ўз сафига қўшиб олиш учун Лондон клуби ёзда трансфер рекордини янгилашга тайёр. 

Ҳоланднинг «Боруссия» билан шартномасида товон пули 75 миллион евро миқдорида белгилаб қўйилган бўлса-да, ушбу банд 2022 йилда кучга киради. «Челси» эса бошқа клублар қаторида футболчининг трансфер нархи пасайишини кутмай, 2021 йилнинг ёзида Дортмунд клубига таклиф билан чиқмоқчи. 

Маълумот учун, Эрлинг жорий мавсумда Бундеслигада 11 ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 2та голли узатмага муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» 2020 йилнинг ёзида Кай Ҳаверц учун «Байер»га 80 миллион евро тўлаган ва бу клуб тарихидаги энг қимматбаҳо трансферга айланганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар