O'zbek Ўзбекча
Бундеслига. Йовичнинг дубли «Айнтрахт»га «Шальке» устидан ғалаба келтирди 
Душанба, 18 Январ
4752

Германия чемпионатининг 16-турида «Айнтрахт» ўз уйида «Шальке» устидан ғалаба қозонди. Эътиборлиси, «Реал»дан Франкфурт клубига қайтган форвард Лука Йович ҳисоб 1:1 бўлиб турган вақтда захирадан майдонга тушиб, дублга эришди ва жамоасига 3 очко келтирди. 

«Айнтрахт» очколарини 26тага етказиб,  7-ўринга чиқиб олди. «Шальке» 7 очко билан сўнгги поғонада қолди. 

Бундеслига, 16-тур

Айнтрахт — Шальке 3:1
17 январь, «Коммерцбанк Арена»
Голлар: Силва (28), Йович (72, 90+1) — Ҳопп (29).
Айнтрахт – Трапп, Дурм (Йович, 62), Абраам, Ҳинтереггер (Ҳрустич, 53), Ндика, Ҳасебе, Костич, Соу, Баркок (Камада, 79), Юнес (Туре, 79), Андре Силва. 
Шальке – Фэрманн, Беккер, Настасич, Кабак, Колашинац, Стамбули, Ҳарит (Очипка, 79), Сердар, Раман (Бўздўған, 61), Ут, Ҳопп (Кутужу, 87).

Ўхшаш янгиликлар