O'zbek Ўзбекча
«Атлетик» футболчиси Мессининг четлатилиши ҳақида: «Унинг йўлини тўсмоқчи бўлганимда жаҳл қилиб юзимга урди»
Душанба, 18 Январ
9172

«Атлетик» ҳужумчиси Асьер Вильялибре Испания Суперкубоги финали доирасидаги «Барселона»га (3:2) қарши учрашувнинг 120-дақиқасида юз берган вазият ҳақида гапирди.

Ўша вазиятда Лионель Месси Вильялибрени бош қисмига урганди. Бош ҳакам Хесус Хиль Мансано VAR орқали такрорий вазиятни кўриб, Мессига қизил карточка кўрсатганди.

«Гап-сўзларга аралашмоқчи эмасман. Ҳамма жамоа ҳам ўйин қоидасини бузади, шу жумладан улар ҳам бизга нисбатан шундай ўйнашган. Аммо ғалаба калити бу – курашишдан тўхтамасликдир. 

Ўша вазиятда мен Мессига қарши елкама-елка ўйнамоқчи бўлиб, унинг йўлини тўсгандим. У эса жаҳл қилиб, юзимга урди. Буни очиқ ойдин зўравонлик деб ўйлайман.

Жуда ҳам бахтиёрман, биз Суперкубокни қўлга киритишга ҳақли эдик. Ўйин давомида бир дақиқага ҳам таслим бўлмадик. Энг асосийси ўз иродамизни кўрсата олдик ва якунда ғалабани илиб кетдик», - дейди Вильялибре.

Аввалроқ, Мессининг «Барселона»даги фаолияти давомидаги ушбу илк қизил карточкаси учун 4 ўйингача дисквалификация қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар