O'zbek Ўзбекча
«Навбаҳор» Қувондиқ Рўзиев, Баҳром Абдураҳимов ва икки сербиялик футболчи билан шартнома имзолади
Якшанба, 17 Январ
3545

«Навбаҳор» клуби яна 4 футболчи билан шартнома имзолади.

Наманганликлар ўтган мавсумни ОКМК сафида ўтказган ярим ҳимоячи Баҳром Абдураҳимов, «Қўқон-1912» яримҳимоячиси Қувондиқ Рўзиев, сербиялик футболчилар -  ҳимоячи Никола Тасич ҳамда яримҳимоячи Марко Путинканинни ўз сафларига қўшиб олишди.

Шунингдек, клуб дарвозабон Ўткир Юсупов билан тузилган битимни узайтирди.

Шу тариқа «Навбаҳор»га қишки трансферлар ойнасида келиб қўшилган футболчилар сони 6тага етди. Жамоа бунгача «Андижон» ҳимоячилари Хушнуд Авилов ва Фарҳод Мираҳматов билан ҳам битим имзолаганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар