O'zbek Ўзбекча
«Локомотив» клуби либосидаги рекламадан 1,5 миллиард сўм фойда олади
Якшанба, 17 Январ
4049

Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг «Локомотив» клуби либосидаги реклама учун ажратилган жойдан қанча даромад олгани маълум бўлди.

Клуб бош директори Тўлабек Акромовнинг твиттердаги саҳифасида ёзишича, клуб либосдаги титул ҳомийларидан 1,5 миллиард сўм фойда олади. 

«Бу мавсум ҳам 1,5 миллиард сўмга либосимиздаги 3та жойни сотдик. «Локомотив» ўйин учун тайёрланган либосларига OFB, Uztelecom ва Drivers village ёзувлари туширилади»,  - дея ёзилади «твит»да.

Эслатиб ўтамиз, «Локомотив» яқинда португалиялик Микаэль Сикейрани бош мураббий сифатида таништирганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар