O'zbek Ўзбекча
Анвар Солиев «Нефтчи»да иш бошлади
Якшанба, 17 Январ
4557

Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Нефтчи» мураббийлар штабида яна бир мутахассис иш бошлади.

«Пахтакор», «Навбаҳор», «Бунёдкор» клублари ва Ўзбекистон миллий жамоасидаги ёрқин ўйинлари орқали яхши танилган футболчи, қолаверса Илҳом Мўминжонов билан биргаликда «Пахтакор» ёшлар жамоасида ёрдамчи мураббий, «Навбаҳор» ва «Сурхон» клубларида маслаҳатчи мураббий бўлиб бирга ишлаган Анвар Солиев эндиликда «Нефтчи» мураббийлар штабида иш бошлади. Анвар Солиев Илҳом Мўминжоновга ёрдамчи мураббий сифатида кўмаклашади», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, «Нефтчи» жамоаси тайёргарликнинг Тошкентдаги биринчи босқичини якунлаб, Фарғонага қайтди. Мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичи Фарғонада давом эттирилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар