O'zbek Ўзбекча
Иван Нагаев, Акбар Исматуллаев ва «Спартак» собиқ ўйинчиси «Металлург» сафига қўшилди
Шанба, 16 Январ
4781

Янги мавсум тадоригини бошлаган Бекободнинг «Металлург» жамоаси йиғинига бир неча янги ўйинчилар келиб қўшилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, Бекобод жамоаси сафига Москванинг «Спартак» клуби собиқ ўйинчиси Евгений Макеев, «Бурирам Юнайтед»дан қайтган Акбар Исматуллаев ва «Сўғдиёна»ни тарк этган Иван Нагаев сингари футболчилар келиб қўшилган. 

Россиялик 31 ёшли ҳимоячи 2007 – 2017 йиллар оралиғида Москванинг «Спартак» жамоаси таркибида 165та ўйинда майдонга тушган.

Акбар ўтган мавсумнинг иккинчи ярмидан сўнг Таиланднинг «Бурирам» жамоаси билан шартнома имзолаганди. Хориждаги қисқа фаолиятидан сўнг жамоа сардори яна бекободликлар сафини тўлдирди. Иван Нагаев ҳам катта футболдаги илк қадамларини Бекободда ташлаган.

Аввалроқ, «Металлург» жамоаси ҳужумчиси Шаҳзод Убайдуллаев 150 минг АҚШ доллари трансфер пули эвазига Беларуснинг «Шахтёр» клубига ўтганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар