O'zbek Ўзбекча
Зидан: «Бу маваффақиятсизлик эмас, чунки биз ҳаракат қилдик»
Жума, 15 Январ
4138

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Испания Суперкубоги яримфиналидан ўрин олган «Атлетик»ка (1:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биринчи бўлимда «Реал»га осон бўлмади. Ўйинга ёмон киришдик. «Атлетик» мавжуд икки вазиятдан фойдаланди, яхши босим ўтказди. Иккинчи бўлимни яхшироқ ўтказдик. Имкониятлар бор эди, дарвоза устунига зарбалар бердик ва гол урдик. 

Ишлашда давом этиш керак. Бироз дам олиб, кейинги ўйин ҳақида ўйлашни бошлаймиз. Бу муваффақиятсизлик эмас, чунки биз ҳаракат қилдик. Бу мағлубият бўлажак ўйинларга ва мавсумга таъсир қилмайди», – дея Зиданнинг сўзларини келтиради Мarca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар