O'zbek Ўзбекча
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Аргентинага қарши иккита ўйин ўтказишни режалаштирган
Жума, 15 Январ
1663

Футзал бўйича Осиё чемпионатига тайёргарлик доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказади.

ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи Азиз Ҳайдаровнинг Tribuna.uz мухбирига маълум қилишича, футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси январь ойи якунида Аргентина миллий жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган. Икки ўйин ҳам Тошкентда ўтказилиши белгиланган.
 
Маълумот учун, футзал бўйича Осиё чемпионати 23 мартдан 3 апрелга қадар Кувайт мамлакатида бўлиб ўтади. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзалчиларимиз гуруҳ босқичида Баҳрайн, Хитой ва Индонезияга қарши кураш олиб боради. Ушбу мусобақа якунида 5та жамоа 2021 йилги футзал бўйича жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар