O'zbek Ўзбекча
Испания Суперкубоги. «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги финал бўлмайди — «Атлетик» мадридликларни мағлуб этди
Жума, 15 Январ
11572

Испания Суперкубогининг иккинчи яримфиналида «Атлетик» Б турнирнинг ва Ла Лиганинг амалдаги чемпиони «Реал»ни мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди. 

Бильбао клуби 17 январь куни бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи ўйинда «Барселона»га қарши тўқнаш келади. Маълумот ўрнида,  каталонияликлар яримфиналда «Реал Сосьедад»дан (1:1, пенальтилар серияси — 3:2) устун келишганди. 

Испания Суперкубоги,  1/2 финал

Реал Мадрид — Атлетик Бильбао 1:2
14 январь, «Ла Росаледа»
Голлар: Бензема (73) — Раул Гарсия (18, 38 пенальти).
Реал – Куртуа, Варан (Начо, 46), Менди, Рамос, Васкес, Кроос, Модрич (Вальверде, 67), Азар (Винисиус Жуниор, 67), Каземиро, Асенсио, Бензема (Мариано, 88). 
Атлетик – Унаи Симон, Баленсиага (Морсильо, 79), Мартинес, Капа (Лекуэ, 68), Де Маркос, Рауль Гарсия (Вильялибре, 79), Венседор (Весга, 68), Муниаин (Беренгер, 71), Дани Гарсия, Нуньес, Уильямс.
Огоҳлантиришлар: Васкес (37), Капа (56), Кроос (83), Дани Гарсия (84), Унаи Симон (89).

Ўхшаш янгиликлар