«Марсель» яримҳимоячиси Кевин Стротман фаолиятини «Женоа»да давом эттиради.
Генуя клуби 30 ёшли футболчини мавсум сўнгигача ижарага олди. Нидерландия миллий жамоаси аъзоси янги жамоаси билан биринчи машғулотни ҳам ўтказди.
Стротманга А Серия бегона эмас. У 2013 йилдан 2018 йилгача «Рома»да ҳаракат қилган.