«Манчестер Сити» АПЛнинг 18-турида «Брайтон»ни (1:0) мағлуб этди.
Ушбу ўйиннинг 90+2-дақиқасида «шаҳарликлар» вингери Раҳим Стерлинг пенальтидан фойдалана олмади. Шу тариқа Стерлинг Премьер-лига доирасида қаторасига учинчи бор 11 метрлик жарима зарбасида адашди.
Opta Sports'нинг ёзишича, бундай ҳолат АПЛда сўнгги бор 2017 йилда қайд этилган. Ўшанда «Сток Сити»нинг собиқ форварди Сайдо Бераҳино кетма-кет уч марта пенальтидан фойдалана олмаган.
Маълумот ўрнида, Стерлинг бу мавсумда АПЛда 15та ўйин ўтказиб, 4та гол урди.