O'zbek Ўзбекча
Сильвестр АПЛ ҳақида: «Бу йил фақат «МЮ», «Ливерпуль» ва «Лестер» чемпионлик учун кураша олади»
Пайшанба, 14 Январ
3676

«Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» клуби собиқ ҳимоячиси Микаэль Сильвестр Премьер-лига жорий мавсумида чемпионлик учун курашадиган жамоалар ҳақида гапирди.

«Фикримча, АПЛ жорий мавсумида фақат уч клуб чемпионлик учун кураша олади. Булар - «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль» ва «Лестер».

Бу мавсум бошқаларидан фарқ қилмоқда. «МЮ» бу йилги чемпионатда ўзини анча яхши ҳис қилаётгани кўриниб турибди. Аввалгидек, тўртлик учун кимнидир ортидан қуваётгани ёки пешқадамларни узоқдан кузатаётгани йўқ. Энди пешқадамликни ўзида сақлаб қолиш учун ўйнайди.

Мавсумнинг энг қийин палласи учун улар жуда яхши ўринда боришмоқда», - дейди франциялик собиқ футболчи «Ladbrokes» билан суҳбатда.

Маълумот учун, «МЮ» АПЛ 17-туридан кейин 36 очко билан 1-ўринда, «Ливерпуль» эса 33 очко 2-ўринда бормоқда. 32 очкога эга «Лестер» эса 4-ўриндан жой олган. 3-ўриндаги «Манчестер Сити» ҳисобида ҳам 32 очко билан бирга яна бир захира ўйини мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар