O'zbek Ўзбекча
Сенсация. «Бавария» 2-лига жамоасига ютқазиб, 1/16 финалдаёқ Германия Кубогидан чиқиб кетди
Пайшанба, 14 Январ
6022

Германия Кубогининг 1/16 финалида 2020 йилда ўзи қатнашган барча турнирларда зафар қучган «Бавария» кутилмаганда 2-лига вакили «Ҳольштайн Киль»га имкониятни бой бериб, турнирни тарк этди. Эътиборлиси, мюнхенликлар иккинчи бўлимнинг 90+5-дақиқасида ғалабани қўлдан чиқариб, якунда пенальтилар сериясида мағлуб бўлишди. «Лотерея»да «Бавария»нинг ёзги трансферлар ойнасидаги хариди — испаниялик яримҳимоячи Рока хатога йўл қўйди.

Германия Кубоги, 1/16 финал

Ҳольштайн Киль — Бавария 2:2
13 январь, «Ҳольштайн»
Голлар: Бартельс (37), Валь (90+5) — Гнабри (14),  Сане (47). 
Пенальтилар серияси — 6:5.
Ҳольштайн Киль – Гелиос, Валь, ван ден Берг, Дем, Тескер (Коменда, 80), Билер (Арслан, 84), Бартельс, Ли Чэ Сон, Меес (Резе, 77), Порат (Ҳауптманн, 77), Мефферт (Зерра, 84). 
Бавария – Нойер, Дэвис, Люка Эрнандес, Сарр (Павар, 85), Зюле, Сане (Дуглас Коста, 74), Толиссо (Алаба, 105), Гнабри (Рока, 90+2), Киммих, Мюллер, Мусиала (Левандовски, 74).

Ўхшаш янгиликлар