O'zbek Ўзбекча
«ПСЖ» қаторасига 8-марта Франция Суперкубогини қўлга киритди
Пайшанба, 14 Январ
2860

Франция Суперкубоги учун баҳсда Лига 1нинг амалдаги чемпиони ва мамлакат кубоги соҳиби «ПСЖ» ҳамда ўтган мавсумда иккинчи ўринни қўлга киритган «Марсель» баҳс юритишди. Азалий рақиблар тўқнашувида Икарди ва Неймарнинг голлари парижликларга қаторасига 8-бор ушбу совринни келтирди. Почеттино эса «ПСЖ»даги 3-ўйинидаёқ кубок ютишга эришди. 

Франция Суперкубоги 

ПСЖ — Марсель 2:1
13 январь, «Боллар-Делелис» (Ланс)
Голлар: Икарди (39),  Неймар (85, пенальти) — Пайет (89).
ПСЖ – Навас, Флоренци, Диалло, Курзава (Кимпембе, 65), Маркиньос, Верратти, Эррера (Сарабия, 90), Паредес (Данилу Перейра, 88), Ди Мария (Неймар, 65), Мбаппе, Икарди (Кен, 88). 
Марсель – Манданда (Пеле, 46), Нагатомо (Лирола, 66), Сакаи, Чалета-Цар, Камара, Пайет, Гуйе (Сансон, 56), Радонич (Бенедетто, 56), Ронжье (Жермен, 80), Товен, Альваро Гонсалес

Ўхшаш янгиликлар