O'zbek Ўзбекча
Манба: «Уфа» Остон Ўрунов учун «Спартак»ка 1 миллион евро таклиф қилди
Пайшанба, 14 Январ
6646

«Уфа» «Спартак»дан ўзбекистонлик яримҳимоячи Остон Ўруновни ортга қайтармоқчи, дея хабар бермоқда «РБ Спорт».

Манбанинг ёзишича, уфаликлар раҳбарияти клубнинг собиқ футболчисини қайтариш учун Москва клубига 1 миллион евро тўлашга розилигини билдирган.

Ўрунов мавсум аввалида «Уфа»дан «Спартак»ка 1,5 миллион евро эвазига трансфер қилингани хабар қилинганди. Ўзбекистонлик футболчи жорий мавсумда «Спартак» сафида 9 ўйинда битта голга муаллифлик қилган. Унинг москваликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар белгиланган.

Аввалроқ, 20 ёшли яримҳимоячига «Рубин» ва «Уфа» клуби қизиқиш билдираётгани, Москва жамоаси Қозон клубидан Ўрунов учун 6 миллион евро сўрагани ҳақида хабар қилинганди. Футболчининг ўзи эса «Рубин»дан таклиф тушганидан хабари йўқлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, «Уфа» клуби бош директори Ринат Шайбеков Остон Ўруновни ортга қайтаришга тайёрлиги ҳақида гапирганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар